Аввал хабар берганимиздек хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалаларига бағишланган ўқув-семинари ўтказилмоқда.
Бугун семинарнинг иккинчи куни Уйчи туманида давом этмоқда.
Унда Янгиқўрғон, Уйчи, Учқўрғон, Норин, Чортоқ ҳамда Наманган туман маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирок этишмоқда.
Дастлаб вилоят ҳокимининг ўринбосари Динара Якубова вилоятимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор ва имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг вазирлар маҳкамасининг масъул ходими Дониёр Эрматов томонидан Республикада хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати ва яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди
Наманган вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ахборот хизмати






