Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида ташкил қилинган Республика семинари тушдан сўнг Уйчи туманида давом этди.
Дастлаб Қумтепа МФЙда “Маънавият сектори” ҳамда маҳалла маърифат тарғиботчисининг фаолияти, зиё улашиш мактаби, яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Қумтепа ёшлар кичик саноат зонаси имкониятлари меҳмонларга ҳам манзур бўлди. Шу ернинг ўзида бир гуруҳ ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
18-мактабда “Мактаб–ота-она–маҳалла-маънавият ҳамкорлиги ҳаётий заруратдир” мавзусида, 48-ДМТТда “Тарбияда ўзбек миллий ўйин ва эртакларнинг таъсири” мавзусида маҳалла маърифат тарғиботчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Бўстон МФЙда шоир Мулла Йўлдош Тўрабой ўғли Хилватий яшаб ўтган хонадондаги маърифий тадбир уйчилик ижодкор Адҳамжон Аҳмаджоновнинг “Бедор руҳ” номли янги китобининг тақдимотига ҳамда маҳаллада истиқомат қилиб ўтган қатағон қурбони Салоҳиддин Солиевнинг набираси яшаётган хонадонда “Қатағон қурбонлари - Ватан фидойилари” шиори остидаги хотира ва қадрлаш тадбирига уланиб кетди.
Семинар Гулзор МФЙнинг “Янгиобод-3 кўчасида “Қадриятлар - маънавий камолот мактаби” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар билан якунланди. Маҳалланинг ушбу кўчасида ўзбек халқининг минг йиллик тарихи, гўзал ва маънавий илдизлари бой бўлган қадриятларининг боқийлигини таъминлаш, уларни ёшлар қалбига сингдириш ва келажак авлодга етказишга қаратилган "Ким олади-ё шугинани-ё”, "Оқ теракми - кўк терак”, белбоғли кураш каби бир қатор миллий ўйинлар намойиш қилинди. “Паззанда оила”, “Ҳунарманд оила”, “Китобхон оила”, “Маърифатли оила“, “Спортчи оила”, “Намунали оила”, “Тадбиркор оила” йўналишларида фаоллик кўрсатган оилалар муносиб рағбатлантирилди.
Уйчи тажрибаси асосида тумандаги 56 та МФЙда фаолият кўрсатаётган маърифат тарғиботчиларининг фаолияти семинар иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.






