Янгиликлар
Унда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаххаров, туман “Бувижонлар мактаби” раҳбари С.Юнусовалар иштирок этдилар.
Меҳнат фахрийси, маҳалла нуронийлар кенгаши раиси, “Кексалар маслаҳат гуруҳи” аъзоси Акмалжон ота Мажидовнинг узоқ йиллик фидокорона меҳнатлари қадрланиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.
Вакиллар маҳалланинг фаол тадбиркор аёли, “Асалхон” кичик корхонаси раҳбари Асалхон Саидраҳимовани бир овоздан Дўстлик МФЙ “Кексалар маслаҳат гуруҳи” раиси ҳамда “Бувижонлар мактаби” раҳбари этиб сайладилар.
Мактабни жорий йилда 216 нафар йигит-қиз олтита мутахассислик бўйича тамомламоқда. Улардан 30 нафари имтиёзли диплом олиш шарафига мушарраф бўлди.
Диплом топширишга бағишланган тантанали маросимда Наманган вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи А. Ғаффоров, бошқарма мутахассиси С.Сайдалиев, туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, мактаб директори Ҳ. Бозорова, "Баркас Текс" МЧЖ Уйчи туман филиали иш бошқарувчиси Ж.Камолов самимий тилаклар билдирдилар. Ота-оналар, фаол ўқувчилар, устозларга ташаккурномалар топширилди.
Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларида катта таассуротлар қолдирди.
Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Кўпни кўрган нуронийлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир.
Уйчи туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган тадбирда инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар талаба-ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундашлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш–келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.
Ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашган Юсуфжон Раҳмонов, Аҳмаджон Юсупов, Ҳакимжон Мадраҳимовларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари тоширилди. Якунда ТТБ бошлиғи в.б. Р.Акрамбоев тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.
▫️Бугун давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган навбатдаги ўқувда Уйчи туман ҳокимлиги аппарати ходимлари иштирок этишди.
🔰 Сиёсий-маърифий соатида спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтишди.
«Синергия» университети жорий йилда Наманганда рақамли касблар техникумини очмоқда. Сентябрь ойида таълим муассасаси 200 нафар 11-синф битирувчиларини қабул қилади.Таълим 2 йил давом этади ва техникум 3 йўналиш бўйича мутахассисларни тайёрлайди:• тармоқ ва тизим бошқаруви,• веб-тадбиқот• ахборот хавфсизлиги.
Таълим тугаганидан сўнг талабалар икки давлат дипломини оладилар. Ўзбекистон ва Россия Федерацияси дипломлари, шунингдек, мамлакатимиздаги ОТМлар ва Россиянинг «Синергия» университети иккинчи босқичига ўқишга кириш имкониятига эга бўладилар.
Шунингдек, «Синергия» университети Наманганда IT-School базасида “Synergy Hub Junior” болаларга қўшимча таълим марказини очади. Июль ойидан бошлаб “Synergy Hub Junior” ёзги лагерлар ва интенсив курслар иш бошлайди ва улар сентябрь ойигача давом этади. Бу дастурлар болаларга рақамли касблар билан танишиш имконини бериб, келажакда таълим йўналишини танлашда ёрдам беради. Марказда биринчи ўқув йилида дастурлаш, робототехника, веб-дизайн ва бошқа IT-йўналишлари бўйича таълим дастурлари йўлга қўйилади.
“Наманганда техникум ва болалар IT-марказини очишдан мақсад - шаҳар мактаблари ўқувчиларига келажакда талаб этилувчи IT-соҳасида касбий карьераси учун фойдали бўладиган замонавий билимларни олиш имконини беришдир. Бугунги кунда бизнинг Россиядаги университетимизда ўзбекистонлик ёшлар таълим олишмоқда, уларнинг кўпчилиги битиргандан сўнг муваффақиятли ишга жойлашишмоқда. Наманганда марказни очиш ёшларнинг ҳудуддан ташқарига чиқмасдан, ўз юртида ривожланиш имконини беради”, - деди «Синергия» университети ректори Артём Васильев.






