Унда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқаххаров, туман “Бувижонлар мактаби” раҳбари С.Юнусовалар иштирок этдилар.
Меҳнат фахрийси, маҳалла нуронийлар кенгаши раиси, “Кексалар маслаҳат гуруҳи” аъзоси Акмалжон ота Мажидовнинг узоқ йиллик фидокорона меҳнатлари қадрланиб, уларга ташаккурнома ва эсдалик совғаси топширилди.
Вакиллар маҳалланинг фаол тадбиркор аёли, “Асалхон” кичик корхонаси раҳбари Асалхон Саидраҳимовани бир овоздан Дўстлик МФЙ “Кексалар маслаҳат гуруҳи” раиси ҳамда “Бувижонлар мактаби” раҳбари этиб сайладилар.






