Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Кўпни кўрган нуронийлар тажрибаси ёшлар учун катта ибрат мактабидир.
Уйчи туман тиббиёт бирлашмасида ўтказилган тадбирда инсон қадри улуғланаётган юртда бундай учрашувлар талаба-ёшларни тафаккур қилишга, юрт истиқболи учун масъулиятли бўлишга ундашлиги таъкидланди.
Мулоқот давомида туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар ўтган кунларни хотирлаш, бугунги ўзгаришларга шукроналар айтиш–келажак сари катта мақсадлар белгилаб олишга хизмат қилишини таъкидлаб ўтишди.
Ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашган Юсуфжон Раҳмонов, Аҳмаджон Юсупов, Ҳакимжон Мадраҳимовларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари тоширилди. Якунда ТТБ бошлиғи в.б. Р.Акрамбоев тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.






