Уйчи тумани 1-сектор биносида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Унда оғир тоифадаги ёшлар ўз мурожаатлари билан туман раҳбарига юзландилар. 20 та мурожаатдан 15 таси жойида ҳал этилди. Қолган масалалар тегишли тартибда ҳал этилиши учун назоратга олинди. Миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот қилиниб, уларнинг яшаш шароитлари ва бугунги кундаги фаолиятлари ўрганилди. Ўз юртига қайтиш истагида бўлган ёшларга иш ўринлари таклиф қилинди.






