Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙда яшовчи Каримжон ота Турғунов етмиш тўрт ёшни, умр йўлдошлари Рислиғой ая етмиш уч ёшни қарши олишган. Каримжон ота темирйўлда машинист, Рислиғой ая 7-мактабда бошланғич синф ўқитувчиси, кутубхоначи бўлиб ишлаб, пенсияга чиқишган. Икки ўғил, уч қизни камолга етказган бу нуронийлар бугун 13 нафар набиранинг севикли бобоси ва бувиси. Набираларидан беш нафари бугунги кунда олий таълимда таҳсил оляпти.

Табаррук ёшдаги нуронийлар ҳозир ҳам бирдам тиним билмай, меҳнат қилишади, набираларига рўзғор сирларини ўргатишади.

Туман ҳокимининг маслаҳатчиси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев ҳамда маҳалла вакиллари бугун бу дуогўй отахон ва онахонни йўқлашди. Бундай эътибордан қариялар беҳад мамнун бўлишди.