Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Машад МФЙда истиқомат қилувчи Муроджон Дадахонов хонадони файзли ва сариштали хонадонлардан.
Рўзғордаги файзу барака ҳам айни шундан. Муроджон аканинг касби ўқитувчи бўлса-да, томорқасидан самарали фойдаланиб, қўшимча даромад топади. Кўчатчилик, чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланади. Асалари, парранда-ю дарранда ҳам бор. Ҳовлидаги саришталикни кўриб, ҳавас қиласиз.






