уман маданият марказида уйчилик ижодкор, бир қатор қисса ва ҳикоялар муаллифи Кимёхон Расулованинг янги нашр этилган - "Зулмат ортидаги нур" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ижодкорнинг асарлари асосида ташкил этилган китоб кўргазмаси, Авазбек Насриддиновнинг дилтортар қўшиқлари, 36-мактабнинг иқтидорли ўқувчилари томонидан ўқилган шеърлар тадбирга ўзгача файз бағишлади.

Тадбирни Ўзбекистон Журналистлар ижодий  уюшмаси Наманган вилоят бўлими раҳбари Носир Аббос, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар очишди.

Шунингдек ижодкор, драматург А.Аҳмаджонов, шоира М.Қирғизова, учқўрғонлик ижодкорлар Т.Қамбаралиев, М.Отавалиевлар муаллифнинг фаолияти ҳамда янги китобига ижобий фикрлар билдириб, самимий қутладилар. Тадбир доирасида К.Расулова қаторида ёш маънавиятчилар Гулноза ва Шаҳноза Боқиевалар  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.