Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бир бўлсак ягона халқмиз – бирлашсак Ватанмиз!” шиори  остида Файзиобод МФЙ ҳудудидаги Баҳодир Муродовлар хонадонида “Маърифатли оила” лойиҳаси доирасида “Оила мустаҳкамлиги - жамият барқарорлиги” деб номланган интерфаол семинар ўтказилди.

Уни  Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси мутахассиси А.Насриддинов очди.  Маърифат тарғиботчиси, психолог  Р.Назарова қайнона-келин ўртасидаги ришталарни мустаҳкамлашга қаратилган  психологик тренинг ўтказди. Якунда тадбир ташкилотчилари ва спортчилар муносиб рағбатлантирилди.