Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг навбатдаги 74-сессияси ўтказилди.

Сессия ишида дастлаб халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш, туман сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этиш ҳақида туман Кенгашининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси Б.Бобомирзаевнинг ахбороти эшитилди.

Сессия давомида Уйчи туманидаги айрим кўчалар номини ўзгартириш, “Энг яхши ижтимоий ташаббус” Республика кўрик-танловининг туман босқичини ташкил этиш ва ўтказиш, “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида “Яшил боғ” ташкил этиш, туман секторларининг 2024 йил 3-чорагига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш, халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2024 йил 2 ярим йиллик иш режаси каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси Уйчи туман бўлими бошлиғининг 2024 йилнинг 1-ярим йилликдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Сессияда кун тартибида кўрилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.