Адиб  таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Уйчи  туман ахборот- кутубхона марказида  китобхонлар билан ижодий учрашув  бўлди. Унда ёзувчи Исоқжон Нишонов  китобхонларга ижодий фаолияти ва асарларининг яратилиш тарихий ҳақида сўзлаб берди.

Тадбирда  ижодкор  А.Жўраев, АКМнинг доимий ҳамкори -   қўриқлаш бўлими раҳбар-ходимлари, фаол нуронийлар, туманимиз ижодкорлари иштирок этдилар. Қизиқарли тарзда ўтган мазкур ижодий учрашувда китобхонлар ҳамда ижодкорлардан  К.Расулова, М.Қирғизова ёзувчи ҳақида  илиқ фикрлар билдирдилар.

Тадбир якунида туман АКМ директори Х.Жўраева ижодкорга ташриф учун миннатдорчилик билдирди. Ёзувчи томонидан фаол китобхонлар  ҳамда ахборот-кутубхона марказига китоблар совға қилинди.