Республика “Нуроний” жамғармаси раиси С. Турдиевнинг видеоселектор орқали ўтказган йиғилишида инсон азиз ва хотира муқаддаслиги, унутилган қадриятларни тиклаш, қабристонларга эътибор бериш, ёшлар тарбияси, ажримларнинг олдини олиш, 1+10 лойиҳаси асосида ишлаш, ҳар бир нуронийнинг олиб бораётган ишини таҳлил қилиш каби бир қатор вазифалар белгиланган эди.
Ана шу вазифалардан келиб чиқиб, “Машад қабристони”да кенг кўламда ободонлаштириш ишлари олиб борилди, қабрларнинг устки қисми сувалмоқда, тозалов ишлари амалга оширилмоқда. Бу каби хайрли ишлар барча қабристонларда давом этмоқда.
@Press_Secretary_Uychi






