Янги Наманган туманининг “Гўзал” маҳалласида жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилояти филиалида бўлиб ўтган семинарда кибермаданиятни юксалтиришнинг долзарб аҳамияти, мазкур ойликдан кўзланган мақсад ва моҳият ҳақида сўз борди.

Семинар давомида ҳозирги ривожланиб бораётган ахборот технологиялари асрида ҳаётнинг барча жабҳаларида компьютер ва рақамлаштирилган турли хил техникалар оммалашаётгани, афсуски, бундан ғараз мақсадда фойдаланувчилар ҳам ортиб бораётгани, натижада содир этилаётган жиноятлар орасида интернет ва компьютер технологиялари билан боғлиқ ҳолатлар нисбати кескин ошиб кетаётгани таъкидлаб ўтилди.

Шу сабабли “Фуқароларнинг кибержиноятлар қурбонига айланишининг олдини олиш ҳамда кибержиноятларга қарши курашишда фуқароларда “кибергигиена”ни шакллантириш” зарурлиги ва бу борада ҳамкорликда иш олиб боришлик тушунтирилди.