Уйчи туманида ҳам ғалла ўрим-йиғими ҳал қилувчи паллага кирди. 4-сектор раҳбари Мусахон Қодиров ташаббуси билан барча секторларда ғалла ўрим-йиғимида намуна бўлаётган илғор комбайн операторлари ҳамда отряд раҳбарлари рағбатлантирилмоқда.
“Хизиробод миришкор файз”, “Норин гавҳари”, “Соҳиби зиё нур саховати” каби бир қатор фермер хўжаликларида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Мамадалиев, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Ҳ.Аҳмедовлар ҳамроҳлигида ғалла ўрим-йиғими жараёнлари кўздан кечирилиб, фидойи комбайн операторлари ҳамд отряд раҳбарларига эсдалик совғалари топширилди.
Хирмонга барака, азиз ғаллакорлар!






