Йиғилишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаолияти, самарали иш ташкил этиш, кексалар маслаҳат гуруҳининг ёшлар тарбиясига масъуллиги, бувижонлар мактаби, мигрантларни аниқлаш ва уларни қайтариш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.
Йиғилишда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси томонидан ўтган даврда амалга оширилган ишлар ахбороти эшитилди. Мулоқотда "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т. Исматиллаев, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси А.Нажмиддиновлар иштирок этиб, маҳалла еттилиги олдида турган вазифаларни белгилаб беришди.






