Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида 2023 йилнинг 2-мавсумида Фарғона вилоятида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг Республика финал босқичи бўлиб ўтган эди. Унда Уйчи туманидаги Иттифоқ МФЙ жамоаси ҳам 16-21 ёш тоифасида (ўсмирлар) “Б-лига” мусобақасида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритганди. Жамоанинг бу муваффақияти туфайли 357 миллион сўм маблағ эвазига 15х26 ҳажмдаги универсал спорт майдончаси қурилишига эришилди. 28-мактаб ҳудудида қад ростлаган мазкур объект "Аziya industry construction" МЧЖ томонидан салкам бир ой муддатда қуриб битказилди.

Бугун мазкур универсал спорт майдончасининг топширилиш маросими бўлди. Унда сўзга чиққанлар ушбу спорт иншооти ёшларнинг келгуси ютуқларига ва жисмонан соғлом ўсишларига замин бўлишини тиладилар. Мактаб жамоасига спорт жиҳозлари туҳфа қилинди.