Уйчи туманида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича Республика ишчи гуруҳининг тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, бугун туман маданият марказида секторлар раҳбарлари, ҳокимият вакиллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, хотин-қизлар фаоллари, умумтаълим мактаблари директорлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари учун ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Унда Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими томонидан юртимизда ҳукм сураётган тинчлик неъмати, диний эътиқод эркинлиги, турли хил диний оқимлар таъсирига тушиб қолишнинг олдини олиш, интернет тармоқларидан оқилона фойдаланиш лозимлиги каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Тинчлик қадри” номли видеоролик намойиши бўлиб ўтди.