Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги А. Эгамбердиев номли ММТПда жойлашган фермер хўжаликларида ғўза парвариши, агротехник тадбирларнинг амалга оширилиши билан танишди.
“Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўжалиги миришкорлари жорий йилда 34,6 гектар майдонда пахта, 32 гектар майдонда ғалла етиштиришади. Хўжаликда барча агротехник тадбирлар сифатли амалга оширилмоқда.
Вилоят раҳбари ғўза парвариши жараёни билан танишиб, чуқур чопиқ ва чала ягоналашни тезлатиш, агротехник тадбирларнинг сифати масаласига эътибор қаратди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.






