Хабар берганимиздек, бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Уйчи туманида бўлиб турибди.

Айни пайтда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишилмоқда.

Вилоят ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи  Уйчи  туманида  қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

"Зарбол Навоий”  ММТП ҳудудидаги “Илҳомжон Икромжон” фермер хўжалигида 46,4 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Ўрганиш жараёнида ғўза қатор ораларига культивацияни сифатли амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, "Ёрқўрғон ободончи" фермер хўжалиги  ғўза майдонларидаги ҳолат кўздан кечирилди.

Вилоят ҳокими ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислардан масъулият талаб қилди. Вилоят раҳбари айни пайтда ғўза майдонларида зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш, хусусан, трихограмма тарқатиш, феромон тутқичларни кўпайтириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Маълумот учун, жорий йилда   туманда 5649 гектар майдонда пахта етиштирилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.