Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Уйчи туманида ижтимоий  соҳа объектлари ва қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Дастлабки ташриф туманнинг 2-сектори ҳудудида жойлашган 29-ДМТТга бўлди.

Мазкур муассаса 1965 йилда қурилган бўлиб, мослаштирилган бинода фаолият олиб борарди. Аввал 25-ДМТТнинг филиали, 2018 йилдан ДМТТ сифатида фаолият кўрсатган муассасада шароитлар талабга жавоб бермасди.

Нафақат Файзиобод, Хўжаобод, Гумбаз, Оқтош МФЙлари аҳолиси фарзандларига ҳам хизмат кўрсатганлиги боис замонавий муассасага эҳтиёж катта эди. Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича  қўшимча чора-тадбирлар  тўғрисида”ги  ПҚ-408-сонли қарорига асосан  муассаса учун 120 ўринли янги бино қурилди.

- Бунинг учун 4,8 млрд. сўм маблағ сарфланди. Ҳозир яратилган шароитлар ҳудуддаги каттаю кичикнинг ҳавасини келтирмоқда.Ота-оналар бундай эътибор ва ғамҳўрлик учун юртбошимизга миннатдорчилик билдиришмоқда,-дейди МТТ директори Ҳавасхон Жўрабоева.

Вилоят раҳбари янги муассасани шунга мос равишда жиҳозлаш, лозимлигини таъкидлади. Ўрганишлар давом этмоқда.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.