Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Файзиобод МФЙда яшовчи фуқаро Нодирбек Аҳмаджонов шу йил январь ойида саккиз сотихли томорқасида 20х40 ҳажмда иссиқхона қилди. Февраль ойида 2100 туп бодринг кўчатини олиб ўтқазган эди. Март ойи охирида ҳосил олишни бошлади. Ҳозир ҳар икки кунда юз килодан ҳосил оляпти. Бундан ташқари, 50 тупдан помидор, болгар қалампири ҳам ўтқазган.

Хонадонбай ўрганишлар давомида унга бизнесни ривожлантириш банки орқали 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш таклифи берилди. У иситиш тизимини замонавий типда қилиш, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш билан фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.