Янгиликлар
Уйчи туманида ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
"Маҳалла еттилиги" тавсияси билан шакллантирилган рўйхатга киритилган ёшлар Е-ауцион платформаси орқали 30 йил муддатга ерга эгалик қилиб, ижара асосида деҳқон хўжалиги фаолиятини юритишларига имкон яратилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва масъул раҳбарлар иштирокида ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди. Тақсимлаш жараёнида "Бир ҳудуд - бир маҳсулот" тамойили асосида деҳқончилик қилиш борасида фикрлар билдирилди.
Маълумот учун, "Уйчи Бирлашган Деҳқонобод", А. Эгамбердиев номли, Р. Раҳимов номли, “Уйчи мирзо Улуғбек”, "Уйчи миришкор қаноти", “Қашқалдоқ Беруний”, “Уйчи Гулистон”, Қизилравот ирригатор”, ”Зарбол Навоий” ММТПлари ҳудудларидан жами 203 гектар ер 1124 нафар ёшга тарқатилди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Uychi ixtisoslashtirilgan maktabida "Xon atlas" milliy liboslar festivali yuqori kayfiyatda taskil etildi.
O‘zbegimning qizlariga o‘zgacha ko‘rk bag‘ishlovchi milliy atlasy adraslarimizda barcha ustozlar va òquvchilar lov- lov yonib maktabga kirib kelishiining o‘ziyoq barchaga xush kayfiyat bag‘ishladi.
Xon atlas festivali milliy o‘yinlar, lapar-u aytishuvlar yor-yorlarga ulanib ketdi.
Bunday festivallar yoshlarimizda milliy g‘urur, milliy iftixor tuyg‘ularini shakllantirishda yaqindan yordam beradi.
Шу кунларда Уйчи туманида ҳам ипак қурти мавсумига киришилди.
"VERIGROW IPAGI" МЧЖ фаолияти асосида ташкил қилинаётган пилла мавсуми бошланди.
Айни кунларда инкубаторияларда жонлантирилган ипак қурти уруғларини тарқатиш жараёнлари давом этмоқда.
Юртбошимиз 25-26 март кунлари ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташрифлари чоғида Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тажрибасини кенг оммалаштириш вазифасини қўйган эдилар.
Бугун Қашқадарё вилоятидаги туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари Уйчи туманидаги темирчиликка ихтисослашган Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасига ташриф буюришди. Меҳмонлар саноат зонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган янги иш ўринлари, тайёрланган маҳсулотларни кўздан кечиришди.
Саноат зонасига ҳамоҳанг қад ростлаган Қумтепа МФЙнинг янги биноси ҳамда бу бинода маҳалла еттилиги учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонларга манзур бўлди.
Ташриф давомида Баландариқ МФЙда яшовчи Расулжон Раҳмонбердиевнинг 2,5 сотих майдондаги томорқадан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш тажрибаси ўрганилди. Хонадон эгаси мавсумда 15 тагача ишчи ўрни яратади. Кўчатлари 15-20 кунда сотувга тайёр бўлади. Ҳозирда кирқ мингдан ортиқ бодринг, помидор, болгар қалампири , бақлажон, лимон, гул кўчатлари бор. Бир мавсумда у 60 миллион сўмгача даромад олади.
Меҳмонлар ташрифи давом этмоқда. Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 февралдаги “Аҳоли пунктларини комплекс қуришда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари қатъий бажарилишини назорат қилишни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 41-сонли қарорга асосан ишчи гуруҳи томонидан ноқонуний қурилишларни бартараф этиш бўйича ўрганиш олиб борилмоқда.
Бугун Ҳуррият МФЙ ҳудудидаги ихтисослаштирилган мактаб ёнида бошланган ноқонуний қурилма бартараф этилди.
Ҳурматли фуқаролар, тадбиркорлар!
Ҳар қандай ноқонуний иш бир кун ташвиш келтиришини унутманг! Тегишли меъёрий ҳужжатларсиз бошланган қурилишлар бартараф этилади ва қонуний чоралар кўрилади. Уйчи тумани Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими.






