Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов аҳоли яшаш тарзини яқиндан ўрганиш мақсадида Уйчи туманида бўлди.
Дастлаб 2-сектор ҳудудида жойлашган "Исломобод" маҳалласида бўлиб, хонадонида тадбиркорлик қилаётган ҳамда оила бошлиқлари хорижда бўлган оилалар яшаш шароити ўрганилди. Маҳаллага бириктирилган ҳомийлар томонидан керакли ёрдамлар кўрсатилди.
Шундай ўрганиш ишлари 1-сектор ҳудудидаги "Бояғон" маҳалласида ҳам давом этди.
Вилоят раҳбари Президентимиз ташрифлари чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов чет давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказди.Ёрқўрғон маданият марказида бўлиб ўтган мулоқотда мигрантларнинг оила аъзоларидан 110 нафари қатнашди. Вилоят раҳбари мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга, ўз юртига келиб ишлашга чақирди. Бунинг учун мигрантларга барча имкониятлар ишга солиниши, улар кафолатли иш ва ўқиш билан таъминланишлари айтилди.
Шундан сўнг хориждаги ватандошларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди. Шу куни эҳтиёжманд мигрантлар оилаларига ун ва ўсимлик ёғи ҳам тарқатилди.
"Яшил макон" лойиҳаси доирасида Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Шафтоли МФЙда нуронийлар вакиллари иштирокида манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Мавсумда маҳалла ҳудудига 2000 туп кўчат ўтқазиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президкнтининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сонли қарори билан тасдиқланган тадбирлар режасининг 5-бандига мувофиқ 30 март куни республикамизда ""Чиқиндисиз дунё учун халқаро куни""ни нишонлаш белгиланган.
Шу муносабат билан Уйчи туманидаги 16-мактабда 9-синф ўқувчи-ёшлари ўртасида ""Ўзбекистон ёшлари чиқиндисиз дунё учун"" шиори остида тарғибот тадбирлари олиб борилди.
Муборак рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Уйчи туманидаги маҳаллаларда секторлар кесимида ифторлик дастурхонлари ташкил этилмоқда. Эҳсон тадбирларида Рамазон ойининг фазилатлари, бугунги кунда инсон қадрини улуғлаш борасидаги ўзгаришлар ҳақида мулоқот қилинмоқда.
Бугун Ўнҳаят МФЙнинг “Сирли” кўчасида истиқомат қилувчи Ғиёсиддин Иброҳимов хонадонида ташкил этилган ифторлик дастурхонига маҳалла нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Абдуғаффор Режаббоев бошчилигида фахрийлар вакиллари таклиф қилиндилар. Ғиёсиддин Иброҳимов кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирди.
Ҳусниддин АҲМЕДОВ,Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Уйчи туман бўлими бошлиғи.






