Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов аҳоли яшаш тарзини яқиндан ўрганиш мақсадида Уйчи туманида бўлди.

Дастлаб 2-сектор ҳудудида жойлашган "Исломобод" маҳалласида бўлиб, хонадонида тадбиркорлик қилаётган ҳамда оила бошлиқлари хорижда бўлган оилалар яшаш шароити ўрганилди. Маҳаллага бириктирилган ҳомийлар томонидан керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Шундай ўрганиш ишлари 1-сектор ҳудудидаги "Бояғон" маҳалласида ҳам давом этди.

Вилоят раҳбари Президентимиз ташрифлари чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.