Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов чет давлатларда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан онлайн мулоқот ўтказди.Ёрқўрғон маданият марказида бўлиб ўтган мулоқотда мигрантларнинг оила аъзоларидан 110 нафари қатнашди. Вилоят раҳбари мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар натижасида яратилаётган имкониятларга алоҳида тўхталиб, улардан унумли фойдаланишга, ўз юртига келиб ишлашга чақирди. Бунинг учун мигрантларга барча имкониятлар ишга солиниши, улар кафолатли иш ва ўқиш билан таъминланишлари айтилди.

Шундан сўнг хориждаги ватандошларнинг мурожаатлари тингланди ва уларнинг мурожаатларини ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берилди. Шу куни эҳтиёжманд мигрантлар оилаларига ун ва ўсимлик ёғи ҳам тарқатилди.