Янгиликлар
2024 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга лаёқатини йўқотган бемор ходимларга қоғоз шаклдаги касаллик варақалари берилиши тўхтатилгани ҳеч кимга сир эмас.
Бироқ ходимлар ҳам, “кадровиклар” ҳам электрон шаклдаги меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини қаердан юклаб оламиз, деган саволлар билан мурожаат этишмоқда.
Ҳозирги кунда касаллик варақасини ортиқча сансалорликка йўл қўймасдан, ягона миллий меҳнат тизимида бор-йўғи 2 дақиқа вақт сарфлаб, ходимнинг саҳифасидан юклаб олиш мумкин:
– тизимда ходимнинг саҳифасига ўтилади. Унда “касаллик варақаси” деган ёзувни очсангиз, касаллик варақаси очтирган ходимнинг барча касаллик варақалари рўйхатини кўриш мумкин.
– тегишли касаллик варақасининг сатрида “+” белгини босиб, очилган ойначада меҳнатга лаёқатсизлик варақаси учун ходимнинг маълумотларини киритиб, “сақлаш” тугмасини босиш керак.
Ана шундан сўнг, сизга ходимингизнинг тайёр шаклланган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси юкланади.
Электрон касаллик варақасида ходимнинг иш стажи, нафақани тайинлаш учун фоиздаги унинг миқдори, нафақа тўланадиган иш кунлари, бухгалтерия бўлими томонидан тўлдириладиган сатрлар ва устунлар автоматик шаклланади.
Электрон меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ходимларга ҳам кадрлар хизмати ходимларига ҳам бирдек осон ва қулай ҳисобланади. Негаки уни йўқотиб қўйиб дубликат олиш, ўриндош ходимлар эса унинг нусхасини тасдиқлатиб юришларига энди ҳожат қолмади.
Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсулти.
Саховат ва кўмак, меҳр-оқибат каби тушунчалар ҳар бир миллатга хос фазилат. Айниқса, ўзбек хонадонида, маҳалла-кўйда, йиғилиш ва тадбирларда, кенгфеъллик, самимий муносабат яхшилик ва сахийлик каби бу фазилатлар миллатимиз қон-қонига нечоғли сингиб кетганининг гувоҳи бўласиз. Албатта, ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмакдош бўлиб, амалий ёрдамлар кўрсатиш, инсонларнинг кўнглини кўтариб, ҳаётга муҳаббати, яшашга бўлган умидини ошириш бугун халқимизда анъанага айланмоқда.
Наврўз байрами арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Уйчи туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, марказнинг туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар Эзгулик МФЙда яшовчи бемор Жамилахон ая Сотиболдиева ҳамда уларнинг қизлари, 2-гуруҳ ногирони Наврўза Сотиболдиева ҳолидан хабар олиб, байрам совғасини туҳфа этдилар.
Мулоқот чоғида давлатимиз раҳбари раислигида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида Сайхунобод тажрибасини бутун Республикада оммалаштириш бўйича бир қатор топшириқлар берилгани таъкидланди. Туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоларининг келгусида амалга оширишлари зарур бўлган бир қатор муҳим вазифалар айтиб ўтилди.
Нуронийлар Қумтепа МФЙнинг янги биноси, шу маҳаллада фаолиятини бошлаётгамн нуронийлар маскани фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, улар бир қатор хонадонларда бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар беришди.
Туман ҳокимининг маслаҳатчилари Т.Исматиллаев, Г.Мирзараҳимова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар сўзга чиқиб, тадбирнинг мазмун-моҳияти, Наврўз байрами ҳақида тўхталишди, эҳтиром этилаётган “Маърифатли аёл”лар ва мунис онахонларни байрам билан қутлашди.
Тадбирда Бўстон маҳалласининг энг фаол хотин-қизлари, ҳожи оналар, маърифатли уй бекалари, тадбиркор ва зиёлилар иштирок этдилар.
Наврўз байрами олдидан Уйчи туманидаги барча маҳаллаларда умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда хонадон, кўчаларда давом этмоқда.
Бўёғон МФЙнинг “Хонабод”, “Кўхинур” кўчаларига 54 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилди. “Яшил макон” умумммиллий лойиҳаси доирасида 575 туп мевали, 425 туп манзарали дарахт кўчатлари ҳовли ва кўча бўйларига ўтқазилди. Мавжуд дарахтларнинг остки қисми оқланди, 7,5 км ариқ-зовурлар тозаланди, 375 метр узунликда бетонлаш ишлари амалга оширилди. 15,3 тонна чиқинди ва гўнг ташиб кетилди.
Истиқлол МФЙда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кекса беморлар ҳолидан хабар олинди.
Беруний МФЙдаги 10-кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, дарахт ва бардюрлар оқланди.
Хизиробод МФЙда аҳоли томорқасида баҳорги ишлар ташкилланиб, кам таъминланган, якка-ёлғиз қариялардан хабар олинди.
Дўстлик МФЙда ҳам ҳашар намунали ташкил қилинди.






