Наврўз байрами олдидан Уйчи туманидаги барча маҳаллаларда умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда хонадон, кўчаларда давом этмоқда.

Бўёғон МФЙнинг “Хонабод”, “Кўхинур” кўчаларига 54 та тунги ёритиш чироғи ўрнатилди. “Яшил макон” умумммиллий лойиҳаси доирасида 575 туп мевали, 425 туп манзарали дарахт кўчатлари ҳовли ва кўча бўйларига ўтқазилди. Мавжуд дарахтларнинг остки қисми оқланди, 7,5 км ариқ-зовурлар тозаланди, 375 метр узунликда бетонлаш ишлари амалга оширилди. 15,3 тонна чиқинди ва гўнг ташиб кетилди.

Истиқлол МФЙда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кекса беморлар ҳолидан хабар олинди.

Беруний МФЙдаги 10-кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, дарахт ва бардюрлар оқланди.

Хизиробод МФЙда аҳоли томорқасида баҳорги ишлар ташкилланиб, кам таъминланган, якка-ёлғиз қариялардан хабар олинди.

Дўстлик МФЙда ҳам ҳашар намунали ташкил қилинди.