Янгиликлар
Илҳомжон Усмонжонов айни йигирма бир ёшда. У болалигидан бўёқчиликка қизиқади. Мактабда ўқиб юрган кезларида шогирд тушиб, иш ўргангани бугун асқотмоқдa.
Айни вақтда Илҳомжон Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги темирчиликка ихтисослашган Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасида бўёқчилик билан шуғулланади. Мавсумга қараб у йигирма миллион сўмгача даромад олаётганидан манмун.
Муборак Рамазон ойи – эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат ойи. Бу ойда халқимизнинг асрлар оша сайқаллашиб келаётган меҳр-оқибат, саховат ва инсонпарварлик каби хислатлари яққол намоён бўлади.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалар жамланиб, Баландариқ МФЙда жойлашган “Жайхун” тантаналар мажмуасида ифторлик дастурхони ташкил этилди.
-Тадбирга 3-сектор ҳудудидаги тўққизта маҳалладан эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор оилалар вакиллари таклиф қилиниб, уларга эҳтиром кўрсатилди ва эсдалик совғалари топширилди, -дейди Баландариқ МФЙ фаоли Раҳмонберди Саидов. –Бу саховат тадбирини ташкиллаштиришда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамда вилоят қурилиш ва уй-жой, коммунал хўжалиги бошқармаси жамоаларининг хизмати катта.
Ўксик қалбларга қувонч бағишланган мазкур тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамшед Хатамов, вилоят бош имом-хатиби Мусохон Аббосиддинов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Тоҳиржон Исматиллаевлар иштирок этдилар.
✅Joriy yilda ham mamlakatimizda iqtidorli yoshlarning innovatsion g‘oyalarini amaliyotga tadbiq etish maqsadida Namangan viloyati Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar boshqarmasi, tuman (shahar) hokimliklari, Yoshlar ishlari agentligi bilan hamkorlikda «Mirzo Ulug‘bek vorislari» respublika tanlovining tuman (shahar) bosqichlarini o‘tkazib kelinmoqda.
✅Shu munosabat bilan joriy yilning 5-11-mart kunlari Namangan viloyatining Yangiqo'rg'on, Chortoq, Norin va Uchqo'rg'on tumanlarida tanlovning tuman bosqichlari ko‘tarinki ruhda tashkil qilindi. Tanlovda hududlardan IQ-testdan muvaffaqiyatli o‘tgan 80 nafarga yaqin yoshlar o‘zlarining innovatsion loyihalari bilan ishtirok etdi.
✅Tanlovning 1-bosqichi natijalariga ko‘ra, 4 ta hududdan 5 nafardan ishtirokchilar komissiya a’zolarining xulosasiga asosan tanlovning viloyat bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.
Ma'lumot uchun navbatdagi tanlov 12-mart kuni Uychi tumani 2-son kasb-hunar maktabida bo‘lib o‘tadi.
Уйчи туманидаги 10-мактабда 10,13,16,21 мактабларнинг 9-10-11-синфлари ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Мусобақа якунларига кўра, 4-ўринни 13-мактаб, 3-ўринни 10 - мактаб, 2-ўринни 16-мактаб, фаҳрли 1-ўринни эса 21-мактаб ўқувчилари қўлга киритдилар.
Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, волейбол спорт мусобақаси орқали ёшларни жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, соғлом муҳитни тарғиб этишга қаратилган мазкур тадбир барчага манзур бўлди.









