Янгиликлар
Унда "Болага китоб беринг!" мавзусида очиқ машғулот ўтказилди. Уни мусиқа раҳбарлари А.Қориева, У.Зиятовлар ўтказишди. Машғулотда болаларга китоб ҳақида кенг қамровли тушунчалар берилди, қўшик ва рақслар ижро этилди. Семинарга келган мусиқа раҳбарларининг машғулот ҳақидаги ижобий фикрлари тингланди.
М.Юсупова,34-ДМТТ директори.
Уйчи туманидаги 10-мактабда 10,13,16,21 мактабларнинг 9-10-11-синфлари ўқувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди.
Мусобақа якунларига кўра, 4-ўринни 13-мактаб, 3-ўринни 10 - мактаб, 2-ўринни 16-мактаб, фаҳрли 1-ўринни эса 21-мактаб ўқувчилари қўлга киритдилар.
Ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, волейбол спорт мусобақаси орқали ёшларни жисмоний ва руҳий тайёргарлигини ошириш, соғлом муҳитни тарғиб этишга қаратилган мазкур тадбир барчага манзур бўлди.
Уйчи туманидаги 18-мактабда бўлиб ўтган умумий оталар йиғилишида туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, миллий гвардия инспектор психологи С.Турсунов, нуронийлар кенгаши аъзоси Х.Ҳайдаров, Қумтепа МФЙ вакиллари, Обид қори жоме масжиди имом ноиби, мактаб раҳбарлари ва 1-11-синфлар ўқувчиларининг оталари иштирок этишди.
Йиғилишда ўқувчи-ёшларга эътибор, мактаб-маҳалла-оила муаммолари ва ечимлари юзасидан муҳокамалар бўлди. Ёши улуғ отахонлар ота оила устуни, фарзанд тарбиясида муҳим ўрин тутиши, келажак авлод, ёшлар тарбиясига бефарқ бўлмасликни таъкидладилар.
Унга нуронийлар, қўшни муассасалардан вакиллар таклиф қилинди. Байрамона безанган муассаса ҳовлисида катта дошқозонда сумалак тайёрланди. Кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Муссаса жажжилари ва 34-ДМТТ тарбияланувчилари иштирокидаги концерт дастури барчага манзур бўлди.
Туман ММТБ бошлиғи М.Мўминов, Чўртук МФЙ раиси А.Иброҳимов, муассаса директори, туман Кенгаши депутати Д.Юлдашевалар барчани байрам билан қутлашди. Пенсия ёшига етган икки нафар фахрийга эсдалик совғалари топширилди.
Жумладан, Тепасарой МФЙда яшовчи ёшга доир пенсионер Умирзоқ Саркаров, файзиободлик 1-гуруҳ ногирони Музаффар Ғайбуллаевга ногиронлик аравачалари топширилди.
Тепасарой МФЙда яшовчи ёшга доир пенсионер ЗарифахонИсматова бугунги кунда ётиб қолганлиги ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги аниқланиб, ёлғиз яшовчилар реестрига олиниши режалаштирилди.






