Уйчи туманидаги 39-мактабда  таълим тизимини янада ислоҳ қилиш, таълим сифатини ошириш, ўқувчилар давомати, касб-ҳунарга тўғри йўўналтириш масалаларидан келиб чиқиб, та-оналар йиғилиши “Ўқувчи давомати – таълимда муҳим масаладир” мавзусида умумий ота-оналар йиғилиши ташкил этилди.

Мактаб директори О.Маҳамадалиев, ММИБД ўринбосари Ш.Мирзабоев, ЎИБД ўринбосари  З.Ўролова, психолог К.Ахунова, ЧҚБТ раҳбари  А.Аҳмадалиев, Гулзор МФЙ раиси М.Мўйдинов, Соку МФЙ раиси И.Атабоев, Миллий гвардия туман қўриқлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи,  подполковник А.Нуриддинов мавзу Юзасидан мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.

Уйчи туманидаги 34-мактабда Бўёғон МФЙ бешлиги ҳисобот берди.

Дастлаб МФЙ раиси М.Каримов, ҳоким ёрдамчиси А.Сабаралиев, хотин-қизлар фаоли К. Ташбоева, ёшлар етакчиси Ж.Жўраев бир ойлик фаолиятлари бўйича ахборот бердилар. Ўз навбатида тизимдаги янгиликлар ҳақида маълумотлар айтилди.

34-мактаб директори М.Низамов, Ислом нури масжиди имом хатиби С.Ғаниев, маҳалла тиббиёт пункти шифокори М. Тўйчиевалар сўзга чиқиб, ёшлар таълим-тарбияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифларини бердилар.

#Ёшлар билан учрашув#Қонуний миграция

Уйчи  тумани ҳокими Ш.Мусаев раҳбарлигида Ёшлар агентлиги биносида Германияга бориш истагидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди.

Унда тумани ҳокими Ш.Мусаев, Тошкент шаҳридаги немис тилини ўқитишга ихтисослашган "FERNWEH" ўқув маркази раҳбари  Қамариддин Холмирзаев  хорижга бориш истагидаги ёшлар билан немис тилини ўқитиш юзасидан  самимий суҳбат ўтказишди.

Учрашув сўнгида туман ҳокими масъулларга ўқув курсларини сифатли ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш бўйича керакли топшириқларни берди.

Уйчи туманидаги 34-ДМТТда бугунги кунда 6 та гуруҳда 180 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олади. Муассасада "Зумрадойлар", расм, шахмат-шашка, рақс санъати тўгараклари фаолият юритади.

-Бугун тайёрлов гуруҳларида "Жадидлар ҳаёти ва ижодини ўрганамиз" мавзусида туман кўргазмали очиқ машғулоти ўтказилди,- дейди ташкилот директори Мадина Юсупова. –Тарбиячи Мунаввар Пўлатова томонидан болаларга жадид боболаримиздан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Ибрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Қодирийлар ҳаёти ва олиб борган ишлари ҳақида кўргазмали чиқишлар асосида билимлар берилди.

Тумандаги бир қатор таълим муассасаларидан ташриф буюрган тарбиячиларда машғулот жараёнлари ва тарбиячилар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар катта таассурот қолдирди.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП туман кенгаши раиси Моҳидил Бўронова ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашиб, тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Янгичек МФЙда жойлашган “Абдулло Аҳрор медсервис” хусусий корхонаси ўтган   йили  фаолиятини бошлаган. Мазкур шифо маскани Аъзамжон Қозоқов таъсисчилигида ташкил топган  бўлиб, 50 ўринга мослашган. Бу ерда неврология, кардиология, лор касалликлари даволанмоқда. Шу ернинг ўзида лаборатория ҳам мавжуд. Тиббиёт масканида 20 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

“Асал билимдон” НМТТ тарбияланувчилари яқинда   ментал арифметика бўйича ўтказилган халқаро  танловда ғолиб бўлишди.  Болажонларга ЎзЛиДеП туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Депутат ҳар икки масканда яратилган шарт-шароит ва имкониятларни ўрганиб, ўз таклифларини берди.

Подкатегории