#Ёшлар билан учрашув#Қонуний миграция
Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев раҳбарлигида Ёшлар агентлиги биносида Германияга бориш истагидаги ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Унда тумани ҳокими Ш.Мусаев, Тошкент шаҳридаги немис тилини ўқитишга ихтисослашган "FERNWEH" ўқув маркази раҳбари Қамариддин Холмирзаев хорижга бориш истагидаги ёшлар билан немис тилини ўқитиш юзасидан самимий суҳбат ўтказишди.
Учрашув сўнгида туман ҳокими масъулларга ўқув курсларини сифатли ва замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш бўйича керакли топшириқларни берди.






