Уйчи туманидаги 34-мактабда Бўёғон МФЙ бешлиги ҳисобот берди.
Дастлаб МФЙ раиси М.Каримов, ҳоким ёрдамчиси А.Сабаралиев, хотин-қизлар фаоли К. Ташбоева, ёшлар етакчиси Ж.Жўраев бир ойлик фаолиятлари бўйича ахборот бердилар. Ўз навбатида тизимдаги янгиликлар ҳақида маълумотлар айтилди.
34-мактаб директори М.Низамов, Ислом нури масжиди имом хатиби С.Ғаниев, маҳалла тиббиёт пункти шифокори М. Тўйчиевалар сўзга чиқиб, ёшлар таълим-тарбияси, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича таклифларини бердилар.






