Янгиликлар
Uychi tuman hokimining o‘rinbosari Abror Sobirov bilan Namangan sardorlari uchrashib, tumandagi maktab, sinf sardorlari faoliyati, tuman Sardorlar Kengashi faoliyatini yanada rivojlantirish, ularga har tomonlama ko‘mak berish, taklif, tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash haqida suhbatlashilgan edi.
Bugun mana shu uchrashuv ijrosi sifatida 29-maktab sardorlari bilan yaqindan muloqot qilindi.
Muloqot davomida O'zbekiston yoshlar ittifoqi Namangan viloyati Kengashi raisi Azizbek Toshmatov, tuman hokimining o'rinbosari Abror Sobirovlar tomonidan sardorlar uchun kerakli maslahatlar berildi.
Bizni kuzatishda davom eting, yangiliklar hali oldinda
ЎзХДП Уйчи туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Ғанишер Жўраев ўзи сайланган округдаги Умид МФЙ бешлиги билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Маҳалланинг “Замин” кўчасида яшовчи Ҳабибулло Юнусов ишсиз эди. 2022 йили маҳалла ҳоким ёрдамчиси кўмагида унга субсидия асосида бир сотих экин майдонида иссиқхона қилиб берилган эди. У иссиқхонасидан самарали фойдаланиб, йилига уч мартагача ҳосил олмоқда.
Маъмура Алимова ишсизлиги туфайли “Аёллар дафтари”га олинган. Унга тикув машинаси берилди. Энди уйда туриб даромад олиш имкони бор.
“Баҳор” кўчасида яшовчи Маъмурахон Ҳайдаровага 28 миллион 500 минг сўм кредит ажратилган эди. 2022 йили етти бош қўй олди. Ҳозирда 15 бош бўлди.
Ўтган йили маҳалладаги 30 нафардан ортиқ фуқарога ҳомийлик ва саховат ёрдамлари кўрсатилди.
Ходим бўлим бошлиғига унга 10 кун иш ҳақи сақланмаган таътил кераклигини айтди. Бўлим бошлиғи кадрга мурожаат қилиши кераклигини тушунтирди. Ходим шунда иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш ҳақида ариза ёздида, аризани кадрга бериб, бир нусхасига “олдим” деб имзо қўйдириб, кадр ҳай-хай дегунича уйига кетиб қолди. Эртаси куни ҳам, индин ҳам ишга келмади.
Натижада ходим МК 161-модда иккинчи қисм 5-банди билан ишдан бўшатилди. Сабаби, бир кун давомида 4 соатдан ортиқ вақт ишда бўлмаслик ташкилот Ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузилиши сифатида кўрсатилган эди.
Кейин нима бўлди? Топдингиз, ходим судга берди. Судда у иш ҳақи сақланмаган таътилга кетганлиги, қўлида таътилга кетиш ҳақидаги аризанинг бир нусхаси борлиги ва унга кадрлар бўлими бошлиғи “бир нусхасини олдим” деб имзо қўйганлигини билдирди. Қўлидаги ҳужжатларни судга тақдим этиб, уни ишга тиклашни ва иш берувчидан моддий-маънавий зарарларни ундириб беришни сўради.
У бўлди, бу бўлди, 3 та суд мажлисидан кейин суд иши якунига етди. Суд ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилди. Хўш, нимага?
Сабаби, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 26-сон қарори 38-бандига асосан иш берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан таътилга кетиш ёхуд ўзбошимчалик билан дам олиш кунлари (отгул)дан фойдаланиш ҳам узрсиз сабабларга кўра ишда бўлмаслик ҳисобланади.
Ҳақиқатдан ҳам, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга ариза ёзган, лекин бу ариза юзасидан таътилга кетишига иш берувчи розилик бермаган. Ходим эса, иш берувчининг расмий муносабатини ва руҳсатини кутмасдан туриб ўзбошимчалик билан таътилга кетиб қолган.
Қолаверса, МКнинг 241-моддаси биринчи қисмида ҳам бекордан-бекорга “ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади” дейилмаган.
Яъни, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга кетар экан, унинг муддати иш берувчи билан келишилиши шарт эди. Лекин, бу ишда ходим мазкур қоидага ҳам риоя килмаган. Шокиржон Дадабоев ,Уйчи туман адлия бўлими ЮХКМ бош юрисконсульти
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳафта давомида амалга ошириладиган муҳим вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан мавсумни беталофот ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминоти барқарор бўлишини таъминлаш, маҳаллий солиқ, кредитларнинг ундирилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш ва кўмак бериш алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ўзбекистон – 2030” тараққиёт стратегияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Барқарор ривожланиш мақсадлари”га уйғунМаълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида 2030 йилгача бўлган даврда давлат ва ҳукумат раҳбарлари томонидан қабул қилингант ҳужжат принципиал жиҳатдан янги глобал мажбурият ҳисобланади. Барқарор ривожланишининг 17 мақсади ва тегишли вазифалар кенг миқёсли масалаларни, яъни соғлиқ ва фаровонликдан тортиб то иқлим ўзгаришларигача, гендер тенглигидан тортиб истеъмол ва ишлаб чиқариш моделлари ўзгаришларигача бўлган жараённи қамраб олган.







