Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳафта  давомида амалга ошириладиган муҳим вазифаларни белгилаб берди. Хусусан, об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан мавсумни беталофот ўтказиш, ижтимоий соҳа объектларида иссиқлик таъминоти барқарор бўлишини таъминлаш, маҳаллий солиқ, кредитларнинг ундирилиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни аниқлаш  ва кўмак бериш  алоҳида таъкидлаб ўтилди.