ЎзХДП Уйчи туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Ғанишер Жўраев ўзи сайланган округдаги Умид МФЙ бешлиги билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Маҳалланинг “Замин” кўчасида яшовчи Ҳабибулло Юнусов ишсиз эди.   2022 йили маҳалла ҳоким ёрдамчиси кўмагида унга субсидия асосида бир сотих экин майдонида иссиқхона қилиб берилган эди. У иссиқхонасидан  самарали фойдаланиб, йилига уч мартагача ҳосил олмоқда.

Маъмура Алимова ишсизлиги туфайли “Аёллар дафтари”га олинган. Унга  тикув машинаси берилди. Энди уйда туриб даромад олиш имкони бор.

“Баҳор” кўчасида яшовчи Маъмурахон Ҳайдаровага  28 миллион 500 минг сўм кредит ажратилган эди.  2022 йили етти бош қўй  олди. Ҳозирда 15 бош бўлди.

Ўтган йили  маҳалладаги  30 нафардан ортиқ фуқарога ҳомийлик ва саховат ёрдамлари кўрсатилди.