Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, ЎзЛиДеП туман кенгаши раиси Моҳидил Бўронова ўз сайлов округида сайловчилар билан учрашиб, тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Янгичек МФЙда жойлашган “Абдулло Аҳрор медсервис” хусусий корхонаси ўтган   йили  фаолиятини бошлаган. Мазкур шифо маскани Аъзамжон Қозоқов таъсисчилигида ташкил топган  бўлиб, 50 ўринга мослашган. Бу ерда неврология, кардиология, лор касалликлари даволанмоқда. Шу ернинг ўзида лаборатория ҳам мавжуд. Тиббиёт масканида 20 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.

“Асал билимдон” НМТТ тарбияланувчилари яқинда   ментал арифметика бўйича ўтказилган халқаро  танловда ғолиб бўлишди.  Болажонларга ЎзЛиДеП туман кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

Депутат ҳар икки масканда яратилган шарт-шароит ва имкониятларни ўрганиб, ўз таклифларини берди.