Уйчи туманидаги 34-ДМТТда бугунги кунда 6 та гуруҳда 180 нафар тарбияланувчи таълим-тарбия олади. Муассасада "Зумрадойлар", расм, шахмат-шашка, рақс санъати тўгараклари фаолият юритади.

-Бугун тайёрлов гуруҳларида "Жадидлар ҳаёти ва ижодини ўрганамиз" мавзусида туман кўргазмали очиқ машғулоти ўтказилди,- дейди ташкилот директори Мадина Юсупова. –Тарбиячи Мунаввар Пўлатова томонидан болаларга жадид боболаримиздан Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Авлоний, Чўлпон, Ибрат, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Қодирийлар ҳаёти ва олиб борган ишлари ҳақида кўргазмали чиқишлар асосида билимлар берилди.

Тумандаги бир қатор таълим муассасаларидан ташриф буюрган тарбиячиларда машғулот жараёнлари ва тарбиячилар томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар катта таассурот қолдирди.