Саховат ва кўмак, меҳр-оқибат каби тушунчалар ҳар бир миллатга хос фазилат. Айниқса, ўзбек хонадонида, маҳалла-кўйда, йиғилиш ва тадбирларда, кенгфеъллик, самимий муносабат яхшилик ва сахийлик каби бу фазилатлар миллатимиз қон-қонига нечоғли сингиб кетганининг гувоҳи бўласиз. Албатта, ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмакдош бўлиб, амалий ёрдамлар кўрсатиш, инсонларнинг кўнглини кўтариб, ҳаётга муҳаббати, яшашга бўлган умидини ошириш бугун халқимизда анъанага айланмоқда.

Наврўз байрами арафасида Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, Уйчи туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, марказнинг туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар Эзгулик МФЙда яшовчи бемор Жамилахон ая Сотиболдиева ҳамда уларнинг қизлари, 2-гуруҳ ногирони Наврўза Сотиболдиева ҳолидан хабар олиб, байрам совғасини туҳфа этдилар.