Туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Наманган магистраль каналида "TO`PALANG HPD HOLDING" МЧЖ томонидан бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Туманнинг Кесканёр МФЙ ҳудудидаги Уйчи насосга сув берувчи 730 метр ҳамда М1 каналига сув берувчи 698 метр қисмида бетонлаштириш ишларига киришилди.

Маълумки, Юртбошимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида Уйчи туманида Норин ГЭСлар каскади қурилиши лойиҳасининг бошланишига старт берилган эди. Ушбу истиқболли лойиҳа вилоятнинг иқтисодий-ижтимоий ривожи учун муҳим энергетик манба бўлиб хизмат қилади.

Вилоят раҳбари ҳар икки объектда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Уйчи туманидаги «Asmus Gold Mega Textile» МЧЖ раҳбари,  "Келажак бунёдкори"  медали соҳибаси, туман Кенгаши депутати,ЎзЛиДеП туман Кенгаши раиси  Моҳидил  Бўронова ўзи депутат этиб сайланган 14-Янгичек сайлов округи ҳудудидаги ногиронлиги бор хонадонлар, қариялар, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларнинг кўнгилларини кўтарди.

Туман марказий касалхонаси болалар бўлимида даволанаётган болалар, туғруқхона бўлимидаги чақалоқлар учун байрам совғаларини топшириб, қувонч бағишлади.

Рамазон ҳайити арафасидаги бу йўқловдан улар беҳад мамнун бўлишди.

Мулоқот давомида тадбиркорликни ривожлантириш учун кўрсатилиши лозим бўлган ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар, иқтисодий барқарорликка эришишда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилаётган банк кредитлари, уларни ундириш ва  бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг банк хизмати билан боғлиқ турли масалалардаги таклиф ва ташаббуслари, мурожаатлари тингланди ҳамда банк раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларга муаммоли кредитларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.

1-сектор ҳудудидаги Янгиер маҳалласида яшовчи Бахтиёр Қўчқоров Янгиер МФЙ бешлиги ҳамда ҳоким ёрдамчисининг кўмагида оилавий тадбиркорлик йўналишида 30 миллион сўм кредит олиб ҳамда ўз маблағи ҳисобидан интенсив усулда форель балиғи етиштиришни йўлга қўйган. У 4х15 ҳажмдаги иккита ҳовузда ўтган йили сентябрь ойида 35 миллион сўмлик 480 кило 300 грамлик форель балиғини парвариш қилишни бошлаган эди. 15 миллион сўмлик ем едирди. Декабрь ойига келиб бу балиқлар 1500 кило бўлди. Бир килосини 70-80 минг сўмдан сотиб, ҳозиргача 115 миллион сўмлик даромад олди. Тўрт ой ичида соф фойда 65 миллион сўм бўлди.

Ҳозирда 3 киши оилавий фаолият олиб бораётган бўлса, тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, келгусида қўшимча яна 20 та ишчи ўрни яратиш ниятида.

Муборак  Рамазон  ойи муносабати билан  Уйчи туманида истиқомат қилаётган  ўзгалар парваришига муҳтож, ётиб қолган кексалар  ва ёлғиз яшайдиган нуронийлар  вилоят “Нуроний” жамғармаси маблағлари  ҳисобидан  бир марталик моддий ёрдам билан рағбатлантирилди.

Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда маҳалла масъуллари иштирокидаги йўқлов тадбиридан Ҳуррият, Файзиобод, Иттифоқ, Тепасарой, Гулбоғ, Гулистон МФЙларида  яшовчи Тўхтахон Каримова, Замира Аппақова, Маъсуда Ғофурова, Зарифа Исматова,  Санобар Ҳамдамова, Майлихон Тожибоевалар беҳад мамнун бўлиб, дуолар қилишди.

Подкатегории