Мулоқот давомида тадбиркорликни ривожлантириш учун кўрсатилиши лозим бўлган ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар, иқтисодий барқарорликка эришишда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ажратилаётган банк кредитлари, уларни ундириш ва бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларнинг банк хизмати билан боғлиқ турли масалалардаги таклиф ва ташаббуслари, мурожаатлари тингланди ҳамда банк раҳбарлари ва мутасадди ташкилотларга муаммоли кредитларни бартараф этиш бўйича муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.






