1-сектор ҳудудидаги Янгиер маҳалласида яшовчи Бахтиёр Қўчқоров Янгиер МФЙ бешлиги ҳамда ҳоким ёрдамчисининг кўмагида оилавий тадбиркорлик йўналишида 30 миллион сўм кредит олиб ҳамда ўз маблағи ҳисобидан интенсив усулда форель балиғи етиштиришни йўлга қўйган. У 4х15 ҳажмдаги иккита ҳовузда ўтган йили сентябрь ойида 35 миллион сўмлик 480 кило 300 грамлик форель балиғини парвариш қилишни бошлаган эди. 15 миллион сўмлик ем едирди. Декабрь ойига келиб бу балиқлар 1500 кило бўлди. Бир килосини 70-80 минг сўмдан сотиб, ҳозиргача 115 миллион сўмлик даромад олди. Тўрт ой ичида соф фойда 65 миллион сўм бўлди.
Ҳозирда 3 киши оилавий фаолият олиб бораётган бўлса, тадбиркор фаолиятини янада кенгайтириб, келгусида қўшимча яна 20 та ишчи ўрни яратиш ниятида.






