Муборак Рамазон ойи муносабати билан Уйчи туманида истиқомат қилаётган ўзгалар парваришига муҳтож, ётиб қолган кексалар ва ёлғиз яшайдиган нуронийлар вилоят “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам билан рағбатлантирилди.
Нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда маҳалла масъуллари иштирокидаги йўқлов тадбиридан Ҳуррият, Файзиобод, Иттифоқ, Тепасарой, Гулбоғ, Гулистон МФЙларида яшовчи Тўхтахон Каримова, Замира Аппақова, Маъсуда Ғофурова, Зарифа Исматова, Санобар Ҳамдамова, Майлихон Тожибоевалар беҳад мамнун бўлиб, дуолар қилишди.






