Юртбошимиз 25-26 март кунлари ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташрифлари чоғида Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тажрибасини кенг оммалаштириш вазифасини қўйган эдилар.
Бугун Қашқадарё вилоятидаги туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари Уйчи туманидаги темирчиликка ихтисослашган Қумтепа ёшлар кичик саноат зонасига ташриф буюришди. Меҳмонлар саноат зонасидаги ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган янги иш ўринлари, тайёрланган маҳсулотларни кўздан кечиришди.
Саноат зонасига ҳамоҳанг қад ростлаган Қумтепа МФЙнинг янги биноси ҳамда бу бинода маҳалла еттилиги учун яратилган шарт-шароитлар меҳмонларга манзур бўлди.
Ташриф давомида Баландариқ МФЙда яшовчи Расулжон Раҳмонбердиевнинг 2,5 сотих майдондаги томорқадан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш тажрибаси ўрганилди. Хонадон эгаси мавсумда 15 тагача ишчи ўрни яратади. Кўчатлари 15-20 кунда сотувга тайёр бўлади. Ҳозирда кирқ мингдан ортиқ бодринг, помидор, болгар қалампири , бақлажон, лимон, гул кўчатлари бор. Бир мавсумда у 60 миллион сўмгача даромад олади.
Меҳмонлар ташрифи давом этмоқда. Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






