Уйчи туманида ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш ишлари давом этмоқда.
"Маҳалла еттилиги" тавсияси билан шакллантирилган рўйхатга киритилган ёшлар Е-ауцион платформаси орқали 30 йил муддатга ерга эгалик қилиб, ижара асосида деҳқон хўжалиги фаолиятини юритишларига имкон яратилмоқда.
Бугун вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, секторлар ва масъул раҳбарлар иштирокида ёшларга ер майдонлари ажратиб берилди. Тақсимлаш жараёнида "Бир ҳудуд - бир маҳсулот" тамойили асосида деҳқончилик қилиш борасида фикрлар билдирилди.
Маълумот учун, "Уйчи Бирлашган Деҳқонобод", А. Эгамбердиев номли, Р. Раҳимов номли, “Уйчи мирзо Улуғбек”, "Уйчи миришкор қаноти", “Қашқалдоқ Беруний”, “Уйчи Гулистон”, Қизилравот ирригатор”, ”Зарбол Навоий” ММТПлари ҳудудларидан жами 203 гектар ер 1124 нафар ёшга тарқатилди.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.






