Умумтаълим муассасалари ва маҳаллаларда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан “Миллий қадрият ва анъаналар ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича туман ҳокимлигининг ташкилий-амалий, маданий-маърифий ва тарғибот тадбирлар дастури доирасида  тумандаги 14-мактабда кўргазмали семинар ўтказилди.

Тадбирда мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири М.Мўминов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоси Т.Юлдашевлар жамиятимизда инсон қадри юксалиб, бебаҳо бойлигимиз — еримиз, сувимиз ва табиатимизга, шу борадаги неча минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучаяётгани, Янги Ўзбекистон шароитида Наврўз байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, давлатнинг эртанги куни ёшларнинг қай даражада билимли экани билан бевосита боғлиқлиги ҳақида гапириб, барчани байрам билан табрикладилар.

Тадбир якунида фаол ўқувчи ва ўқитувчилар рағбатлантирилди.