Уйчи туманидаги 8-мактабда “Миллий қадрият ва анъаналар ҳафталиги” доирасида “Эзгулик шиоримиз, маънавият қуролимиз” мавзуси остида маданий-маърифий, мусиқий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида китоблар, миллий либослар, ҳунармандчилик бўйича кўргазма, анъана ва қадриятларимизни кўрсатувчи чиқишлар, миллий ўйинлар ҳамда айтишувлар намойиш этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаров, Ҳожиобод МФЙ раиси Р.Юнусова, миллий гвардия вакили И.Ҳакимов, мактаб директори М.Джамолдиновалар ёшларни ватанни кўз қорачиғидек асраш ва унга содиқ фарзанд бўлиш, миллий анъана ва қадриятларимизни улуғлаш каби эзгу ишларда фаол бўлишга чорладилар.

Мактаб жамоаси ва Қизилровот маданият маркази томонидан тайёрланган бадиий дастурдан миллий куй-қўшиқлар, баҳорий рақслар, ватанни мадҳ этувчи тароналар ўрин олди.