Уйчи туманидаги 9-мактабда ана шу шиор остида маҳаллаларда аҳоли ва ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, миллий қадрият ва анъаналаримизни асраб-авайлаш ва уларга бўлган ҳурматни шакллантириш, миллий ўйинларни тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Таълим тизими ва  Дўстлик, Эзгулик, Янгиер, Қаҳрамон, Дехқонобод, Зиёкор махаллалари еттилик масъуллари иштирокидаги мазкур тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази  вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов таълим тизимидаги ислоҳотлар, ҳашар, миллий ўйинлар, сумалак ва бошқа миллий таомларнинг келиб чиқиш тарихи, аҳамияти ҳақида гапириб, барчани Наврўз  байрами билан табриклади.

Тадбир жараёнида шоира М.Қирғизованинг ижод намуналаридан парчалар ўқилди, мактаб, маҳалла фаоллари ва ўқувчилар томонидан тайёрланган  байрам дастури намойиш этилди.

Шунингдек, якунда ташкилотчилар ва  ўқувчилар маънавият маркази вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари ва китоблар билан рағбатлантирилди.

Тадбирда туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев, маънавият  ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова иштирок этдилар.