Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Хизиробод МФЙда жойлашган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти замонавий бинода фаолиятини бошлади.

1963 йилда қурилган боғчанинг эски биноси мослаштирилган бўлиб, шароитлар талаб даражасида эмас эди. Инвестиция дастури асосида 5 млрд. 363 миллион сўм маблағ эвазига “Шайдуллохон қурилиш пардоз” МЧЖ томонидан бунёд этилган мазкур муассаса 150 ўринга эга.

Замонавий ва кўркам, барча шарт-шароит ва қулайликларга эга бўлган муассасанинг топширилиш маросими катта шодиёнага айланди. Туман ҳокими Ш.Мусаев, туман ҳокимининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев самимий тилаклар билдиришди.

Рамзий лента қирқилиб, меҳмонлар муассасага таклиф қилинди.