Уйчи туманидаги 2-мактабда 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев иштирокида мактабнинг 9-11- синфлари ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.
Жонли мулоқот тарзида ўтказилган учрашув давомида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, илм олишнинг афзалликлари, жадид боболаримиз ва уларнинг миллат равнақи йўлида олиб борган кураши, шунингдек, бугунги ёшларнинг қизиқишлари каби мавзуларда суҳбат қурилди.
Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга сектор раҳбаридан жавоб олишди. Ушбу учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.






